Жамият ҳақида маълумот
“Ўзмарказимпэкс” акционерлик жамияти 1998 йилда давлат ташқи савдо компанияси негизида ташкил қилинган. 2015 йилга қадар Жамият Ўзбекистон Республикасида етиштириладиган пахта толасининг асосий экспортёрларидан бири бўлган. Бундан ташқари, Жамият текстиль, қишлоқ хўжалиги, дон ва ун маҳсулотлари, мис, қурилиш материаллари, кичик ва ўрта бизнес маҳсулотлар экспортини амалга оширган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 31 декабридаги ПП-2463 сонли ҳамда 2017 йилнинг 26 майидаги фармонларига биноан, “Ўзмарказимпэкс” акционерлик жамияти ва “Ўзмарказимпэкс” акционерлик жамиятларини «Ўтрейд» акционерлик жамиятига қўшилиши йўли билан қайта ташкил қилиш ишлари олиб борилмоқда. 2016 йилдан буён Жамиятда экспорт фаолияти амалга оширилмайди.